ТУРКИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ВАКИЛЛАРИ AKIS БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

Туркия делегацияси билан музокаралар жараёнида Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, Ўсимликлар генетик ресурслари бошқармаси, академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти вакиллари ўз фаолияти, Туркиядаги жамоат ташкилотлари ва хусусий қишлоқ хўжалиги компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, Туркиядан етказиб берилаётган уруғлик ва кўчатларнинг сифати ҳар томонлама кўриб чиқилиб, ечим сифатида етказиб бериш сифати устидан назоратни йўлга қўйиш мақсадида “Тагем” ваколатхонасини очишга келишиб олинди.

            Туркия делегацияси вакиллари AKIS биноси, моддий-техник базасини кўздан кечирди, тупроқшунослик лабораторияси, картошкачилик бўйича Ўзбекистон-Венгрия илмий маркази фаолияти билан танишди. Муҳокамалар чоғида ўсимликлар ва кўчатларнинг генетик модификацияси, “In vitro” шароитида ўзбек-турк экинларининг нав ва дурагайларини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Фан ва таълим соҳасида қисқа муддатли, 3-4 ойгача бўлган курс ва малака ошириш, мутахассислар алмашинуви етарли бўлмаётгани таъкидланиб, 3-4 йилгача бўлган узоқ муддатли алмашинув тўғрисида келишувга эришилди.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як