Юзга яқин соҳа вакиллари иштирок этган тадбир
Тошкент вилояти Агрохизматлар маркази томонидан ўтказилаётган тизимли ўқув курсларининг учинчи кунида “Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик маркетинги” ҳамда “Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик технологиялари бўйича техник кўмак” лойиҳаларининг экспертлари жалб этилди.
Улар сабзавот-полиз экинларини етиштириш йўналишида фаолият олиб борувчи фермер хўжаликлари, кластерлар, кооперативлар ҳамда қишлоқ хўжалигида соҳаси билан шуғулланувчи хусусий сектор вакиллари билан ўз илмий тажрибаларини ўртоқлашишди.
Сабзавот экинларининг ноёб турлари, етиштириш агротехнологиялари тўғрисидаги илмий тажрибалар натижалари очиқланди.
Тадбирда юзга яқин соҳа вакиллари ҳамда олимлар иштирок этишди.
Тадбирлар тақвими
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |