Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сон қарорига асосан, жойларда кичик интенсив ўқув курсларини ташкил этиш вазифалари белгиланган.
Мазкур қарор ижроси ўлароқ Тошкент вилоятида билим ва инновациялар миллий марказида 4 февраль куни ташкил этилган ўқув курсида иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш йўналишида фаолият олиб борувчи фермер хўжаликлари, кластерлар, кооперативлар ҳамда қишлоқ хўжалигида соҳаси билан шуғулланувчи хусусий сектор вакиллари ҳамда Юқоричирчиқ тумани ҳоким ёрдамчилари ҳамда “Ўздавкарантин” инспекциясининг вилоят бўлими барча ходимлари иштирок этдилар.
Исроил мамлакатидан келган халқаро эксперт томчилатиб суғориш борасидаги жаҳон тажрибасини ўз тақдимоти ҳамда маърузаси орқали кўрсатиб берди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига халқаро стандарт талабларини жорий қилиш ҳамда сертификатлаштириш масалалари бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Анвар Жумановнинг фикрлари ҳам тингланди.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |