Тошкент вилояти агрохизматлар марказида ташкил этилган интенсив ўқув курсларининг 2-куни янада қизиқарли тус олди. Унда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Алишер Тўраев йиғилганларга “In vitro” усулида вирусдан холи узум ва мевали дарахт кўчатларини етиштириш, парваришлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар тўғрисида ўз илмий тажрибаларини ўртоқлашди.
Шунингдек, Туркиянинг машҳур “Royal agro” ҳамда “Bionovatic” компанияси вакиллари ҳам вилоятдаги боғдорчилик ва узумчилик йўналишида фаолият олиб борувчи фермер хўжаликлари, кластерлар ҳамда кооперативларга ўз фаолияти ҳамда жаҳон тажрибаси мисолида фойдали маслаҳатларини бериб ўтдилар.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий тадқиқот институти олимлари ҳам боғларда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар юзасидан ўз тавсияларини бердилар.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |