Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 20-сон қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази, Тошкент вилояти Агрохизматлар марказида 1-4 февраль кунлари кичик интенсив ўқув курслари ташкил этилди.
Жумладан 1 февраль куни вилоятдаги пахта ва ғаллачилик йўналишида фаолият олиб борувчи фермер хўжаликлари, кластерлар, кооператив ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирокида махсус ўқув семинари бўлиб ўтди.
Унда “Netafim”, “Kimyo.uz” ҳамда “Bionovatic” компаниялари вакиллари ўз тақдимот ва маърузалари билан иштирок этиб, жаҳон тажрибасини йиғилганлар билан ўртоқлашдилар.
Тадбирда юзга яқин соҳа вакиллари ҳамда олимлар қатнашдилар.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |