Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси”да белгиланган вазифаларини амалга ошириш мақсадида хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан вазирлик тизимидаги ташкилотлар тегишли мутахассислари, жумладан Олий таълим муассасаларининг профессор ва ўқитувчилари иштирокида 2021 йил 10 декабрь куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги “CITY HOTEL” меҳмонхонасида “Мақбул қишлоқ хўжалик амалиёти” (GAP) бўйича ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар-тренинг дастлаб Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш эксперти Адхамжон Эргашевнинг Агрохизматлар тизими ҳамда Республикада “Мақбул қишлоқ хўжалик амалиёти” (GAP) лойиҳаси доирасида олиб борилаётган амалий ҳамда таъсирчан чора-тадбирлар тўғрисидаги маърузаси билан бошланди.
Семинар-тренинг сўнгги қисмида иштирокчилар уч гуруҳга бўлинган ҳолда “Мақбул қишлоқ хўжалик амалиёти” (GAP) дастурига оид тақдимотда эътироф этилган мавзулар юзасидан хулоса, таклиф ва фикрларини билдириб ўтишди.
Самарқанд вилоят агрохизматлар маркази матбуот хизмати
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |