"Ўзэкспомарказ"да янги кўргазма

Бугун Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар комплексида барча саноат тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхоналар иштирокида навбатдаги Республика тармоқлараро саноат ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедовлар меҳмон сифатида иштирок этишди.

Мазкур ярмаркада маҳсулотлари сотув бозорини кенгайтириш ҳамда янги ҳамкорлар топиш истагида бўлган бир қатор компаниялар тўрт кун давомида ўз маҳсулотларини намойиш этиш имконига эга бўладилар.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як