Шу йилнинг 6 декабрь куни Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг катта мажлислар залида “Мерос” Жамоат Хайрия жамғармаси томонидан “Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш” мавзусида эълон қилинган лойиҳа юзасидан семинар-тренинг ўтказилди. Уни Фарғона вилояти ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов кириш сўзи билан билан очиб берди.
Сўнгра маърузачилар Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Б.Ниёзалиев ва Б.Мамараҳимовлар қишлоқ хўжалиги соҳасида яратилаётган фойдали ихтиролар, саноат намунаси, селекция ютуқлари ва бошқа соҳага оид янгиликларни эътироф этишди.
Семинар тренингга Фарғона Политехника институтининг профессор ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтларининг Фарғона илмий тажриба станцияси вакиллари, туманларнинг қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғининг агротехнологиялар бўйича ўринбосарлари, агросаноат кластерлари ва қайта ишлаш корхоналари вакиллари, фермер хўжалик раҳбарлари қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |