2-3 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида CADI (Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббус) лойиҳаси доирасида Мўътадил чўллар бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди. Лойиҳа Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилади ва Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Туркманистонда амалга оширилади. Асосий мақсад ноёб экотизимлар - мўътадил чўлларни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланишдан иборат.
Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг мўътадил чўллари Марказий Осиёнинг глобал аҳамиятга эга бўлган ҳудудлари қаторига киради. Улар "бутунжаҳон мероси объектлари" мақомига лойиқ, аммо табиий ресурслардан ҳаддан зиёд фойдаланиш ва кенг кўламли инфратузилма барпо этиш ишлари натижасида хавф остида қолмоқда.
ФАО (БМТ), Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Германиянинг Грайфсвалд университети ва Майкл Зукков фонди каби ташкилотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида мазкур лойиҳани амалга оширмоқдалар.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |