Хоразм вилоятида қовун етиштириш бўйича мавжуд камчиликларни бартараф қилиш ва аввал экилган, лекин ҳозирги кунга келиб экилмасдан йўқолиб бораётган қовун навларини тиклаш ва амалиётга жорий қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш маркази Хоразм вилояти бўлими раиси Б.Санов Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари ИТИ директори Р. Каримов, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори И.Машарипов ва вилоятда фаолият олиб бораётган деҳқон ва фермер хўжаликлари қатнашди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори И.Машарипов Хоразм воҳасидаги қадимда экилган 124 хил сувсизликка чидамли, кам харажат, юқори ҳосил берадиган, экспортбоп қовун навларини қайтадан тиклаш, уларни экиш, сақлаш ва амалиётга жорий этиш, шунингдек, Туркия тажрибаси бўйича гапириб, ўз тавсия ва таклифларини бердилар ва соҳага оид янгиликлар ва олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапириб ўтдилар.
Семинарда қовун етиштириш бўйича вилоятдаги мавжуд бир қатор камчиликлар ҳам санаб ўтилди.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |