Кузги буғдойни қишги мавсумдан беталофат ўтказиш борасида дала семинари

22 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Урганч туманида Дон ва дуккакли экинлар илмий текшириш институти дала тажриба майдонида “Кузги буғдойни қишги мавсумдан беталофат ўтказиш” мавзусида дала семинари ташкил қилинди. 

Дала ўқув семинарида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Хоразм вилоят агрохизматлар маркази директори И.Машарипов, Хоразм вилояти Дон ва дуккакли экинлар илмий текшириш институти М. Машарипов, Урганч давлат Университети ўқитувчиси Р.Рўзметовлар иштирок этишди.

Семинарни очиб бериш учун сўз Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Хоразм вилоят агрохизматлар маркази директори И.Машариповга берилди.

Семинар давомида зараркунандаларга қарши агротехник кураш чоралари тупроқни сифатли шудгорлаш, бостириб суғориш, ўсиш даврида минерал ўғитларни меъёрида солиш, суғориш тадбирларини тўғри ўтказиш, ўғитларни суспензия сифатида пуркаш зараркунанда миқдорининг камайишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги хақида қатнашчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

 Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Хоразм вилоят агрохизматлар маркази ходимлари томонидан тайёрланган тавсиянома ҳамда буклетлар семинар қатнашчиларига тарқатилди.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як