Навоий вилоят Агрохизматлар маркази ходимлари “Яшил макон” лойиҳасига бош қўшдилар

Мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” лойиҳаси Навоий вилоятида чинакам умуммиллий ҳаракатга айланди. Вилоят агрохизматлар маркази ташаббуси билан жойларда “Яшил макон”лойиҳаси ташкил этилмоқда. Шу пайтга қадар жамоавий меҳнат мобайнида 300 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Халқимизда “Яхшидан боғ қолар” деган нақл бор. Бизда ҳашар қилиб боғ яратиш азалий анъанадир. Навоий вилояти Агрохизматлар маркази ходимлари ҳам ана шу қадриятни давом эттириб, эрта тонгдан ҳашарга бел боғлашди. Ҳар бир ходим ўзи ер қазиб, ўз қўли билан кўчат ўтқазди. “Ер инсонга куч беради” деганлари рост экан, жамоавий иш жараёни кайфиятимизга ўзгача кўтаринкилик ва завқ бағишламоқда. Ана шу хайрли амалга ҳиссам қўшилаётганидан мамнунман, – дейди вилоят Агрохизматлар маркази ходими Меҳриддин Саидов.

Навоий вилоят агрохизматлар марказида “Яшил макон” лойиҳаси давом этмоқда.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як