“MADONIZ” фермер хўжалигида сидерат экинларга бағишланган илмий-амалий семинар

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани, “MADONIZ” фермер хўжалигида “Сидерат экин турлари ва органик ўғитлар сифатида оралиқ экинларда сидерациядан фойдаланиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. 

Мазкур тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директор ўринбосари Шуҳрат Аҳмедов, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқов, юртимиздаги бир қатор илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, етакчи деҳқон ҳамда фермерлар ҳамда журналистлар иштирок этишди.  

Меҳмонлар дастлаб “MADONIZ” фермер хўжалигини дала майдонини кўздан кечиришди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисмига старт берилди. Илмий-амалий семинарни Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқов кириш сўзи билан очиб берди. 

Мазкур тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директор ўринбосари Шуҳрат Аҳмедов ҳам сўзга чиқиб, “MADONIZ” фермер хўжалиги мисолида сидерат экинлар аҳамияти борасида гапириб берди. 

Тадбир давом этмоқда.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як