ЁШЛАР "АГРОМАРАФОН"И AKIS МАРКАЗИДАН СТАРТ ОЛДИ

Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар маркази – AKISда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши, Европа халқаро ҳамкорлик ташкилоти кўмагида Тошкент давлат аграр университети ва бошқа қатор ташкилот ҳамда компаниялар иштирокида мамлакатимизда илк маротаба "Агромарафон" ташкил этилди.

Марафон AKIS марказий майдонида юзга яқин фермерлар, ёш тадбиркорлар ва Тошкент давлат аграр университети талабалари иштирокида очилди. Тадбир, айниқса, жалб этилган спикерлар туфайли мотивацияга тўла ва ёрқин тарзда ўтди. Улар ёшлар билан ўз муваффақият сирларини ўртоқлашдилар.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалигидаги билим ва инновациялар миллий маркази бош директори, профессор Алишер Тўраев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятовлар сўзга чиқишди.

Марафон келгусида республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади. 

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як