Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда органик ўғитлардан фойдаланиш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Россия, Грузия, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлари мутахассислари, манфаатли идора вакиллари, Тошкент давлат аграр университети олимлари ва докторантлари ҳамда кластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
«Мамлакатимизда таркибида синтетик, кимёвий моддалар бўлмаган органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, атроф-муҳит ва тупроқни ифлослантирувчи сунъий ўғитлардан фойдаланиш муаммолари ҳал этилмоқда. Ушбу семинар фермер хўжаликлари раҳбарлари, олимлар ва органик ўғитлар ишлаб чиқарувчиларни йиғиб, маълумот ва тажриба алмашиш, ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, тупроққа кимёвий юкни камайтириш, органикага ўтиш каби масалаларини муҳокама қилиш имконини берди», – дея таъкидлади Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Aнвар Жуманов.
Семинарда органик маҳсулотларни етиштиришда юзага келадиган муаммолар муҳокама қилинди ҳамда мутахассислар органик қишлоқ хўжалигида дори воситалари ва зараркунандалардан ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тўғри ишлатиш бўйича тавсиялар беришди.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |