USAID ЎЗБЕКИСТОНЛИК ФЕРМЕР АЁЛЛАР УЧУН 1 МЛН АҚШ ДОЛЛАРИ АЖРАТМОҚЧИ

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазир Жамшид Ходжаев АҚШ элчихонасининг муваққат ишончли вакили Пол Политис ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг мамлакатимиздаги миссияси директори Микаэла Мередит билан учрашув ўтказди.

Жамшид Ходжаев биринчи навбатда Пол Политис ҳамда Микаэла Мередитни Ўзбекистондаги янги тайинлов билан қутлади ва уларга муваффақият тилади.

– Вазирлик Ўзбекистонда агро-озиқ-овқат соҳасини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясига мувофиқ асосий ислоҳотларни фаол амалга оширишни бошлаб юборган, – дея эътироф этди вазир Ходжаев. – Шу нуқтаи назардан, USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш бўйича 18,9 млн АҚШ долларига баҳоланган янги лойиҳаси (АДА) биргаликдаги ташаббусларимизни кучайтириш ҳамда аввалги "Қишлоқ хўжалигидаги қўшилган қиймат занжири" лойиҳаси ютуқларини кенгайтириш учун қулай имкониятга айланади. Мен ушбу янги лойиҳани амалга ошириш доирасида бугун имзоланган Меморандумни кўтаринки руҳда маъқуллайман ва барчангизга, айниқса, лойиҳа жамоасига муваффақиятлар ҳамда барқарор натижалар тилаб қоламан!

Тадбир давомида USAID Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 1 млн АҚШ доллари ажратишини маълум қилди. Ушбу маблағлар қишлоқ аёлларининг ахборот технологиялари борасидаги ва тадбиркорлик кўникмаларини такомиллаштириш, уларга тижорат корхоналарини очиш ва маҳаллий корхоналарга расмий ишга жойлашишларига кўмаклашиш учун тасарруф этилади.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як