AKIS НЕГИЗИДА ЯНГИ МАРКАЗ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

16 август куни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Уммоннинг “Atyab Foodtech” компанияси бош менежери Мохиб Аҳмад Хон билан қиймати 4 млн доллар бўлган инвестицион лойиҳани амалга ошириш, яъни мамлакатимизда барпо этилаётган Аграр соҳада билимлар ва инновациялар миллий маркази – AKIS негизида «Агро-озиқ-овқат технологиялари марказлари»ни яратиш масаласи юзасидан учрашув ўтказди.

«Агро-озиқ-овқат технологиялари марказлари» Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига оид озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ва импорт қилишда сифат ва хавфсизлик стандартларига амал қилинишини замонавий ускуналар ҳамда лабораториялар ёрдамида текширади. Марказлар бевосита ISO, HACCP, FSSC, Global GAP, «Ҳалол» халқаро стандартларига мувофиқ сертификатлаш ишларини амалга оширади.

Шунингдек, маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларида озиқ-овқат хавфсизлиги талаблари ва QHSE стандартларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича маслаҳатлар олиш имконияти пайдо бўлади.

Ушбу марказларнинг халқаро миқёсда аккредитациядан ўтган лабораториялари (ILAC, IAF) бир нечта йўналишлар бўйича ишлайди:
- қишлоқ хўжалиги/озиқ-овқат маҳсулотлари, сув, тупроқ ва ўғитларни синовдан ўтказиш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари гигиенаси ва хавфсизлигини назорат қилиш;
- озиқ-овқат маҳсулотларини таҳлил қилиш ва сертификатлаш (импортчи ва экспортчилар учун хизматлар);
- фермерлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва умумий овқатланиш жойларига озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш, таълим бериш.

Марказлар негизида АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Туркия, Ҳиндистон, шунингдек Яқин Шарқ мамлакатларидан келган тажрибали мутахассислар жамоаси томонидан тренинглар ўтказилиши, шунингдек агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат саноати соҳасида янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда фермерларга кўмак кўрсатиш кўзда тутилган.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як