Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами олдидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида пойтахтимиз ва республикамиз вилоятларида янги ва тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчи «Арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси» фаолияти жадаллаштирилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу озиқ-овқат ярмаркаларида маҳсулотлар сотилишини кунлик мониторинг қилиб, уларнинг нарх-навоси ҳамда бозорларнинг маҳсулотлар билан таъминланганлик даражасини кузатиб бормоқда.
Ҳозирги вақтда аҳоли янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозор ва дўконлардан паст нархда, масалан, 1 кг сабзини 3500-4000 сўмга сотиб олиши мумкин.
Озиқ-овқат ярмаркасининг формати фермерлар ва деҳқонларга ўз маҳсулотларини пештахталарни ижарага олмаган ҳолда харидорларга тўғридан-тўғри сотиш имкониятини беради. Бу аграрчилар харажатларини камайтиради ва харидорлар учун якуний нархда ўз аксини топиши шубҳасиз.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |