2021 йилнинг 9 август куни ФАО ва ШҲТнинг мустақил мулоқоти онлайн форматда бўлиб ўтди, у жорий йилнинг кузида БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Нью-Йоркда ўтказиладиган Озиқ-овқат тизимлари бўйича БМТ Саммитига тайёргарлик доирасида ташкил этилди.
ШҲТга аъзо мамлакатлар вакиллари озиқ-овқат тизимларининг ишлаши ва ривожланиши, мамлакатларда мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама этишди, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор тажрибалар билан ўртоқлашишди.
Тадбирда мамлакатимизни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Алишер Шукуров тақдим этган бўлиб, у, шунингдек, БМТнинг озиқ-овқат тизимлари бўйича саммити арафасидаги миллий мулоқотларнинг ташкилотчиси ҳисобланади.
«Бўлажак Саммитга тайёргарлик доирасида Ўзбекистонда ўтказилган миллий мулоқотлар, хусусан минтақалардаги субмиллий мулоқотлар мунозаралар ўтказиш, ҳамкорликни ривожлантириш, келишувларга эришиш ва умумий мажбуриятларни қабул қилиш учун инклюзив майдонни тақдим этади. Ўзбекистон ШҲТ ва ФАОга аъзо давлатлар билан ўз тажрибасини баҳам кўришга тайёр», — таъкидлади Алишер Шукуров.
Тадбир сўнггида иштирокчилар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги озиқ-овқат тизимлари ва уларнинг барқарор ўзгартириш усуллари бўйича ўзаро муносабатларнинг салоҳияти юқори эканини яна бир бор эътироф этишди.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |