Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 3-маслаҳат учрашуви доирасида Туркманистондаги "Туркманбоши" халқаро портида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари мултитармоқли кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гўшт-сут, ёғ-мой, шакарпазлик, ун, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тақдим этди.
Кўргазмада, шунингдек, уруғчилик, заъфарон ишлаб чиқариш ва ҳозирги вақтда мамлакатимизда ривожланиб бораётган йўналиш — ўсимликларни лаборатория шароитида in vitro усулида кўпайтириш ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар – AKIS тизимига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ягона стенди доирасида тўқимачилик, чарм-пойабзал, кимё, фармацевтика, заргарлик ҳамда электротехника соҳалари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва автомобилсозлик тармоқлари ҳам намойиш этилди.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |