25-30 октябрь кунлари ТДАУ ва Аланя университети ҳамкорлигида халқаро симпозиум ўтказилади

Тошкент давлат аграр университети ректори Ботир Сулаймонов ҳамда AKIS маркази вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Туркия давлатига ташрифининг сўнгги кунида Аланя университети фаолияти билан танишди. Ташрифнинг сўнгги кунида Аланя университетида бўлиб, фаолияти билан танишдик. Ўқув юрти цитрус экинларига ихтисослаштирилган бўлиб, бу ерда лимон, киви, авокадо ва бошқа мевалар етиштириш бўйича кадрлар тайёрлайди.

Учрашув давомида мазкур йўналишларда кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида 25-30 октябрь кунлари ТДАУ ва ушбу университет ҳамкорлигида халқаро симпозиум ўтказишга келишиб олинди. Ва тадбирнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

Туркия сафари ўта самарали ва янгиликларга бой бўлди.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як