Ўзбекистон делегацияси Туркиянинг Isparta университетида

Туркия Республикасига ташрифнинг сўнгги кунида ТДАУ ҳамда AKIS маркази вакилларидан иборат делегация аъзолари Isparta университети фаолияти ва у ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Жумладан, тажриба хўжаликлари, боғдорчилик, сабзавотчилик, паррандачилик йўналишларида амалга оширилаётган ишлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги лабораториялар фаолияти кўздан кечирилди.

Ушбу университетга 30 нафар магистрни малака оширишга юбориш масаласида ҳам келишиб олинди.

Шунингдек, Тошкент давлат аграр университетининг Сурхондарё филиалидан Анорчилик йўналишида таҳсил олувчи 10 нафар стажёрнинг Туркияда малака ошириши белгиланди.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як