Қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистон ҳамда Туркия мамлакатлари азалдан узвий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда. Шу мақсадда Тошкент давлат Аграр Университети ректори Ботиржон Сулаймонов, Андижон қишлоқ ва агротехнологиялар хўжалиги университети ректори К.Комилов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Таълим бошқармаси бошлиғи Х.Мардонов ҳамда AKIS маркази бош менежери С.Колжуоғлулардан иборат махсус делегация айни дамда Туркия давлатида бўлиб турибди. Бу ҳақда ТДАУ ректори, академик Ботир Сулаймонов ўз расмий телеграм каналида маълум қилган.
Туркия сафарининг биринчи кунида делегация аъзолари ва Акдениз университети ректори ўртасида учрашув ўтказилди ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалиги технологиялари университети билан меморандум имзоланди.
Сўнгра делегация Акдениз университети қошидаги “Билимлар маркази” билан яқиндан танишди. Марказ раҳбарияти билан ўзаро мулоқот давомида қўшма таълим дастурлари истиқболи муҳокама қилинди ва грант лойиҳаларида ўзбекистонлик талабалар учун ўринлар сонини кўпайтириш масаласи ҳам келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда ўзбекистонлик 4 нафар талаба (икки бакалавр ҳамда икки магистр) мазкур университетда таълим олмоқда.
Келажакда қўшма таълим дастурлари доирасида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қайта ишлаш, агрологистика, агробизнес каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |