Туркия Республикасига ташрифнинг иккинчи куни Ғарбий қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти фаолияти ҳамда лабораториялари билан танишишдан бошланди. Бу ҳақда ТДАУ ректори, академик Ботир Сулаймонов ўз расмий телеграм канали орқали маълум қилган.
Бу ерда сабзавот, полиз экинлари уруғчилиги, цитрус ва субтропик экинлар етиштириш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилади.
Мулоқот давомида улкан тажрибага эга тадқиқот институти билан ҳамкорликда ишлаш, профессор ўқитувчилар, илмий тадқиқот ходимлари ҳамда магистрларни ушбу илмий тадқиқот институтига юбориш бўйича келишиб олинди.
Анор боғи, мева етиштириш тажрибалари билан танишиш жараёни ҳам қизғин кечди. Ўзбекистонда мазкур йўналишда илмий тадқиқот олиб бораётган 10 нафар тадқиқотчини стажировка ўташ учун юбориш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги бўйича илмий мақолаларни биргаликда тайёрлаш ва илмий тадқиқот институтига қарашли “Horticultural studies” журналида чоп эттириш бўйича ҳам келишувга эришилди.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |