Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун hr.agro.uz -масофавий ўкитиш тизими жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишни тизимли ташкил этиш, ўқув жараёнларни замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалиётга татбиқ этиш мақсадида 2021 йилнинг март ойидан hr.agro.uz электрон масофавий ўқитиш тизими йўлга қўйилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ходимлар билан ишлаш бошқармаси томонидан ўқув платформасини жорий этишдаги камчиликларни бартараф этиш, такомиллаштириш учун дастлаб синов тариқасида Сирдарё ва Тошкент вилоятидаги Қишлоқ хўжалиги бошқармалари ходимлари билан учрашув ва тақдимотлар ўтказилди.
Масофавий ўқув курслари орқали мутахассислар бир неча гуруҳларга бўлинган ҳолда соҳавий йўналишларда, шунингдек, IT курслар, тил ўрганиш ва бошқа йўналишларда билим ва малакаларини ошириб боришлари мумкин. Қишлоқ хўжалигида сўзлар ва атамалар бўйича изоҳли луғат, фойдали адабиётлар ҳам маълумотлар базасига киритилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Умида Саидованинг билдиришича, келгусида фойдаланувчилар талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда, ўқув контентлари сифатини ошириш, долзарб мавзуларда ўқув курслари тайёрлаш, назарий билимларни амалиётга жорий этиш юзасидан фойдали маълумотлар жойлаштириш буйича ишлар олиб борилади.
Тадбирлар тақвими
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |